2 январь, жума куни Қозондаги Кул Шариф масжидида Қуръонни кеча-ю кундуз муттасил тиловат қилиш бошланди. Бу ҳақда Interfax хабар бермоқда.
«Йилда 365 кун давомида кеча-кундуз Кул Шариф масжидида Қуръон қироат қилиниб, Россия ва Татаристон тинчлигини сўраб дуо ўқилади», — деди Татаристон Мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизматидагилар.
Уларнинг айтишича, муттасил Қуръон тиловат қилиш нафақат Татаристон, балки бутун Россия учун биринчи марта ташкил этилди.
Изоҳ (0)