Қутқарувчилар Малайзиянинг Индонезияда ҳалокатга учраган Airbus самолёти дум қисмини топди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Қидирув-қутқарув операциясида қатнашаётган кемалардан бирининг капитани Йаян Софьян сўзларига кўра, самолёт думи 29 метр чуқурликдан топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AirAsia самолёти қулаган жойдан 22 кишининг жасади топилгани маълум қилинган эди.
28 декабрга ўтар кечаси Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг Air Asia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти йўқолиб қолди.
Индонезия транспорт вазирлиги вакили сўзларига кўра, Жакартадаги ҳаво ҳаракати устидан назорат хизматининг лайнер билан алоқаси маҳаллий вақт билан 6:17 (Тошкент вақти билан 4:17) да узилиб қолган.
Самолётда жами 155 йўловчи бўлиб, уларнинг 149 нафари индонезиялик, уч нафари кореялик, бир нафари британиялик ва яна бири малайзиялик.
Изоҳ (0)