Францияда Янги йил кечаси безорилар томонидан 940 та автомобиль ёқиб юборилди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, «Европейская Правда» хабар берди. Le Parisien газетаси ёзишича, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 12 фоизга камдир.
Шунингдек Янги йил кечаси давомида 308 киши қўлга олинган.
Полиция террорчилик ҳужумларидан хавфсираб, ўз ишини кучайтирди. Байрам чоғида 55 минг нафар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари ва 38 минг ўт ўчирувчилар жамоат тартибини назорат қилди.
Изоҳ (0)