Футбол ҳакамлари фаолиятига бағишланган «Footballrefereeing.blogspot.com» сайти 2014 йилдаги ҳакамлар рейтингини тузиб чиқди. Сайт ўтказган сўровномада 17 мутахассис иштирок этди. Ҳар бир иштирокчи 15 нафар ҳакамдан иборат рейтингни тақдим этди. Ушбу рўйхат асосида умумий рейтинг шакллантирилди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Блог версиясига кўра, голландиялик Бьорн Куйперс 2014 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди. 41 ёшли ҳакам якунланган йилда Лиссабонда бўлиб ўтган «Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги ЕЧЛ финалини бошқариб борди. У ЖЧ—2014нинг гуруҳ босқичида Англия — Италия, Швейцария — Франция ўйинларини, 1/8 финалда эса Колумбия — Уругвай учрашувини бошқарган. Голландия терма жамоаси сўнгги босқичга етиб боргани боис у ўйинларни бошқа бошқармади. Сайт ўтказган сўровномага кўра, у 304 балл тўплаган.
Иккинчи ўрин италиялик Никола Риццолига насиб этди. Ушбу ҳакам ЖЧ — 2014 финалини бошқарган эди. Италиялик ҳакам ЕЧЛнинг масъулиятли ўйинлари билан бирга, мундиалнинг тўртта ўйинида ишлади. Сўровномада унинг ҳисобида 243 балл йиғилди.
Учинчи ўрин эса аргентиналик Nestор Питанага берилди. У ЖЧ — 2014нинг учта ўйинини бошқариб борди. Сўровномада Питана ҳисобида 228 балл тўпланди.
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов рейтингда 83 балл билан 12-ўринни эгаллади.
Рейтингнинг кучли 15 талиги қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:
- Бьорн Куйперс (Голландия) — 304
- Никола Риццоли (Италия) — 243
- Nestор Питана (Аргентина) — 228
- Ховард Уэбб (Англия) — 211
- Жунайт Чақир (Туркия) — 205
- Йонас Эрикссон (Швеция) — 191
- Сандро Риччи (Бразилия) — 181
- Марко Родригес (Мексика) — 160
- Марк Гейгер (АҚШ) — 147
- Феликс Брих (Германия) — 110
- Бакари Гассама (Гамбия) — 95
- Равшан Эрматов (Ўзбекистон) — 83
- Карлос Вера (Эквадор) — 80
- Марк Клаттенбург (Англия) — 78
- Бенжамин Уильямс (Австралия) — 70
Изоҳ (0)