Польша жануби-ғарбидаги Катовице шаҳрида жойлашган Марказий клиник шифохонада бемор бош миядаги саратон ўсимтасини олиб ташлаш учун ўтказилган операция давомида шифокор билан гаплашди, деб хабар бермоқда «Kun.uz» Mirror ахборотига таяниб.
19 ёшли Ига Ясика операция жараёни якунланишидан олдин ҳушига келган. Бу вақтда унинг мия қисми очиқ эди. Жарроҳларнинг фикрича, бу ҳолатдаги суҳбат бемор учун ҳеч қандай хавф туғдирмаган.
Бемор шифокорлар билан ўзининг севимли мушуклари ҳақида суҳбатлашган.
Изоҳ (0)