Классик механик соатлар чиқаришга ихтисослашган Montblanc компанияси ҳам классика, ҳам замонавийлик тарафдорларини хурсанд қилиш мақсадида механик соатлар учун e-Strap «ақлли» боғичларни тақдим этди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Шундай қилиб, смарт соатларга нафақат йирик технологиялар компаниялари, балки классик соат ишлаб чиқарувчилар ҳам эътибор қарата бошлади. Аксессуарни алоҳида ёки Timewalker Urban Speed соати билан биргаликда сотиб олиш мумкин.
Теридан ишланган боғич электрон модулга эга бўлиб, тақилганда у ички қисмда қолади. Android ёки iOS тизимида ишловчи смартфонлар билан боғлангач қурилма кириш қўнғироқлари, хабарлар, билдиришнома, эслатмаларни акс эттириши, мусиқа ўқишини бошқариш имконини бериши мумкин. Истиқболда қадам ва калорияни ўлчаш ҳам режалаштирилмоқда.
Компания қурилма 5 кунгача автоном ишлашига ваъда бермоқда. Шунингдек, модул ташқи таъсирларга чидамли қилиб ишланган. Бундай боғичли соатлар нархи 3 минг евродан бошланса, қурилманинг ўзи 250 евро туриши қайд этилган.
Изоҳ (0)