Apple Insider нашри ҳалқа шаклидаги Apple кампуси қурилишини видеога олди, дея хабар бермоқда Look At Me. Унда асосий бино, ер остидаги концерт зали, парковка майдони ва бошқа биноларни кўриш мумкин.
Қурилишнинг ҳозирги ҳолатини видеода июнда вертолётдан олинган суратлар ва августда дрон орқали туширилган ролик билан таққослаш мумкин.
Apple’нинг янги кампуси АҚШнинг Купертино шаҳрида жойлашади. Унинг умумий майдони 260 минг квадрат метрга тенг бўлади. Ҳалқа бино ва унга ёндош бўлган бошқа иморатларда фитнес-марказ, концерт зали, кафе, дам олиш хоналари жойлашади.
Лойиҳага мувофиқ, ҳалқа бино тўлиқ янгиланадиган энергия манбалари асосида ишлайди. Қурилиш 2016 йилнинг ўрталарида тугаши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)