Американинг BLU компанияси 3G-алоқа модули билан жиҳозланган Studio 7.0 смартфонини чиқарди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Одатда 6—7 дюймли дисплейдан иборат қурилмалар фаблет ёки телефон функцияларига эга бўлган планшет деб аталади. Бироқ фирма ўзининг янги қурилмасини «дунёдаги биринчи 7 дюймли смартфон» деб эълон қилди.
BLU Studio 7.0 1024×600 пикселли 7 дюймли дисплей, икки ядроли 1,3 ГГц MediaTek процессори, 1 Гб тезкор, 8 Гб ички хотирага эга бўлди. Шунингдек , унда 5 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера, 3G HSPA+ уяли коммуникациялар, 3000 мА/с сиғимига эга батарея бор.
Қурилма корпусининг қалинлиги 9,4 миллиметр, оғирлиги 294 граммга тенг, у Google Android 4.4.2. KitKat операцион тизимида ишлайди.
BLU Studio 7.0 оқ, кулранг ва тилларанг корпусларда сотувга чиқарилди. У Amazon’да 150 доллардан сотилмоқда.
Изоҳ (0)