Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров Жанубий Кореянинг «Seongnam» жамоасидан кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг твиттердаги расмий саҳифасига таяниб, «Uff.uz» хабар берди.
«Seongnam» клуби Сервер Жепаровга намойиш этган ўйини учун миннатдорчилик билдириб ўтди. Жанубий Корея клуби матбуот хизмати Twitter’да соф ўзбек тилида «Раҳмат, Жепаров», деб ёзиб қўйди.
«Seongnam» бош мураббийи Ким Хак-Бум эса жамоада таркибни янгилаш борасида иш олиб борилаётгани туфайли Сервер Жепаров ва Валдивиа жамоадан кетганини маълум қилди.
«Янги футболчилар келиши жамоадаги рақобатни оширади. Сервер Жепаров ва Вилдивиа клубдан кетди. Уларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларни топиш осон эмас. Яхши футболчини кам маблағ эвазига олиш анча қийин иш ҳисобланади», — деди мураббий.
Изоҳ (0)