Руслан Чагаев, ака-ука Кличко ва бошқа кўплаб машҳур боксчиларнинг собиқ мураббийи Фриц Здунек 67 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақида Германия профессионал бокс уюшмаси президенти Томас Пюц маълум қилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Пюцнинг айтишича, Здунек юрак хуружи сабаб Гамбургдаги касалхоналарнинг бирида ҳаёт билан видолашган. Здунек шу йил 7 июнь куни Грозний шаҳрида Фрес Окендога қарши кечган жангда Руслан Чагаевга мураббийлик қилган эди.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)