Тошкентда Россия олий ўқув юртларида ўқишни истовчи ўзбекистонликлар учун ягона давлат имтиҳонини топшириш маркази ташкил этилиши мумкин
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Тошкентда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олишни истовчи ўзбекистонликлар учун ягона давлат имтиҳонини топшириш учун махсус марказ ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
«Жорий йилда ўзбекистонликлар учун 212 та давлат стипендиялари ажратилди, республиканинг Россия олий ўқув юртларида таҳсил олувчи фуқароларининг умумий сони эса 12 мингдан ошади. Биз таълим соҳасидаги алоқалар жадаллигини янада оширишни мўлжаллаяпмиз», − деди Тюрденев.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар