Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалабага эришди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».

Фото: AFP

Фото: AFP

Биринчи бўлим бошида Ўзбекистон терма жамоаси ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Иордания эса кўпроқ қарши ҳужумга эътибор қаратди. Шунга қарамасдан биринчи голни айнан рақиб киритди.

Ал-Саифи 16-дақиқада ҳисобни очгач, ўзбекистонлик футболчилар вазиятни ўнглаш учун яна босимни оширдилар. 32-дақиқада Иордания терма жамоаси дарвозабони Фаррух Сайфиевни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун пенальти белгиланди. Пенальтини Сардор Рашидов аниқ амалга оширди.

Айнан Сардорнинг ўзи иккинчи бўлим охирида яна бир гол киритиб, терма жамоамизга ўртоқлик ўйинида ғалаба келтирди.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон - Иордания - 2:1

Голлар: Ал-Саифи 16, Сардор Рашидов 32 (пен), Сардор Рашидов 87

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Виталий Денисов, Жавлон Иброҳимов, Лутфулла Тўраев, Тимур Кападзе, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Баҳодир Насимов.

Иордания: Шафий, Ал Дмейрий, Хаттоб, Заҳран, Элиас, Ратиб, Довуд, Диб, Абу Амара, Ал Сайфий, Хаел.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди