Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги − 2015 баҳсларидан олдинги сўнгги йиғинини ўтказиш учун 17 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга 26 нафар футболчини чақирган. 29 декабргача давом этадиган мазкур йиғин давомида Миржалол Қосимов жамоаси 3 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Унга кўра, миллий терма жамоа 21 декабрь куни Иордания терма жамоасига қарши майдонга тушса, 25 ва 28 декабрь кунлари Ироқ терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Иордания терма жамоасига қарши учрашув БААнинг дубай шаҳрида бўлиб ўтса, Ироқ терма жамоасига қарши учрашувлар Шаржа шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)