АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Россия чегаралари яқинида НАТО ва АҚШ қўшинлари кўпайтирилаётганини тан олди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Операция бошида АҚШ НАТО бўйича иттифоқчиларимиз билан бирдамликни кўрсатиш мақсадида қатор тезкор чораларни кўрди. Жумладан, минтақада ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги ҳозирлигимиз оширилди ҳамда аввал режалаштирилган машғулотлар кенгайтирилди», − деди Пентагон вакили. Шунингдек, у АҚШнинг бу вазиятдаги ҳаракатлари «шаффоф» тарзда олиб борилганини таъкидлади.
Қайд этилишича, ушбу баёнот Россия Мудофаа вазирлигининг АҚШ самолётлари разведка парвозларини кескин кўпайтиргани ҳақидаги хабарига жавобан берилган.
Изоҳ (0)