Time журнали 2014 йилда «дунёни тавсифлаб берган» 29 та Instagram фотосуратларини танлаб олди, дея хабар бермоқда Meduza.
Сайланмага оммабоп бўлган ва эътиборга тушган фотосуратлар кирди. Улар орасидан россиялик Сергей Пономарёвнинг Дамашқ ва Сурияда олган суратлари ҳамда украиналик Алексей Белошчукнинг Киевдаги норозилик ҳаракатларини муҳрлаган расмлари жой олди.
Фотосуратларнинг тўлиқ тўплами билан Time сайтида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)