Украина президенти Пётр Порошенко Франция президенти Франсуа Олланд, Германия федерал канцлери Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин билан телефонда суҳбатлашди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«Суҳбатдошлар Донбассдаги вазиятни ҳамда 5 сентябрдаги Минск Протоколи ва 19 сентябрдаги Минск Meмoрандуми ижроси ҳолатини муҳокама қилди. Порошенко, Олланд, Меркель ва Путин Донбассдаги низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун ушбу битимларнинг барча пунктларига риоя қилиниши зарурлиги ҳақида келишиб олди», — дейилади Украина президенти расмий сайтида.
Бундан ташқари, томонлар ҳафта охиригача Минск келишувлари ижроси бўйича прогрессни таъминлаш учун Уч томонлама контакт гуруҳи учрашувини ўтказиш юзасидан фикр билдирди.
Изоҳ (0)