Келаси 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Олий лигасида яна 16 та жамоа иштирок этади, деб хабар бермоқда «Championat.asia».
Биринчи лига якунларига кўра, «Шўртан» билан «Қўқон — 1912» олий лигага чиққан бўлса, ПФЛ қарорига мувофиқ «Андижон» ва «Сўғдиёна» элитадан тушиб кетмайдиган бўлди.
Маълум бўлишича, 2015 йилги мавсум учун олий лига клубларининг ПФЛга тўлайдиган бадал пули миқдори 100 миллион сўм бўлади. Эслатиб ўтамиз, бу мавсум учун клублар ПФЛ ҳисоб-рақамига 90 миллион сўмдан ўтказиб берди.
Изоҳ (0)