Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Японияда водород двигателида юрадиган дунёдаги илк серияли автомобиллар сотувга чиқарилди, деб хабар бермоқда ТАСС. Toyota Motor Corp компанияси маҳсулоти бўлган седан Mirai («Келажак») деб номланган.

Фото: EPA

Фото: EPA

Toyota 2015 йил охиригача ёқилғи бакидаги водород ва атмосфера кислороди қўшилишида ҳосил бўлган энергия ҳисобига юрадиган бундай автомобилларнинг 700 тасини ишлаб чиқармоқчи. Улардан 400 таси ички бозорга, 200 таси АҚШга ва 100 таси Ғарбий Европа мамлакатларига мўлжалланган.

Ички бозорда водород двигателли автомобилга қизиқиш юқори бўлгани сабабли харид учун аризалар сотиш режасидан анча ошиб кетган. Шу туфайли компания Mirai ишлаб чиқаришни 3 бараварга ошириб, йилига 2100 тадан автомобиль чиқармоқчи. Токиода ёзги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган 2020 йилга бориб эса йилига 50 мингтагача водород двигателли автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади