2016 йилдан бошлаб General Motors концерни автомобилларидаги мультимедиа тизимида Android платформаси ишлатила бошлайди, дея хабар бермоқда Bibi.uz.
Harman International компанияси General Motors’га 2016 йил сўнгида янги авлод мультимедиа тизимини етказиб бериш бўйича 900 миллион долларлик шартномани ютиб олди.
Янги тизимда дастурлар дўкони мавжуд бўлиши кутилмоқда. Бу тизимга автомобилнинг бутун ҳаёт цикли давомида актуал бўлиб қолиш имконини беради.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирча Android тизими GM модель линейкасида қанчалик кенг қўлланилиши номаълум.
Айни пайтда АҚШда концерн бир нечта операцион тизимлардан фойдаланади, хусусан, Chevrolet Malibu ва Cruze’дан Blackberry’нинг QNX тизими, Tahoe ва Impala’да Linux, Sonic ва Spark’да эса Microsoft операцион тизими қўлланилади.
Изоҳ (0)