GM Uzbekistan АЖ ҚК 2014 йилнинг январь—ноябрь ойларида Россияга автомобиль сотиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб «Газета.uz» хабар берди.
Ўн бир ой давомида Россияга жами 35,355 мингта машина сотилган, бироқ айнан қайси моделлар қандай ҳажмда сотилгани ҳақида маълумот тақдим этилмади.
Ноябрда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 66,5 фоизга камайиб, 1,883 минг донагача тушиб кетди.
2014 йилнинг январь—ноябрида GM Uzbekistan АЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,6 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 2,2 фоизга тенг бўлган.
2014 йилнинг ўн бир ойи якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 27-ўринни эгаллади. Корхонанинг ҳеч қайси модели ҳисобот даврида Топ-25 бестселлерлар рўйхатига кирмади.
Изоҳ (0)