Оқдарё туманида яшовчи уч нафар фуқаро Самарқанд шаҳрига меҳмон бўлиб боришди. Шаҳарни айланиб, кечки пайт энди қайтиш тараддудига тушишганида самарқандлик шахс билан тортишиб қолишади. Бу ҳақда «Постда» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Жаҳлга эрк берган самарқандлик шахс пичоқ билан уларга турли даражада тан жароҳати етказади. Натижада меҳмонлардан бири шифохонага ётқизилди, икки нафарига эса тиббий ёрдам кўрсатилди.
Зўравон эса қилмиши учун терговда жавоб берадиган бўлди.
Изоҳ (0)