Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 28-болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Архив. Фото: ЎзА

Архив. Фото: ЎзА

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Наманган вилояти филиали вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этган тадбирда Президент раҳнамолигида аҳоли, айниқса, болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштиришга устувор аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.

«Зафар қурилиш сервис» корхонаси бунёдкорлари томонидан 2 миллиард 38 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган замонавий масканда ёшларнинг кураш, белбоғли кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, турон якка кураши ва оғир атлетика билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган.

«Спорт мактабининг янги биноси яна юзлаб ҳаваскор ёшларнинг профессионал спортчи даражасига кўтарилишига хизмат қилади, – деди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тўрақўрғон тумани вакили Турдиали Қодиров. – Белбоғли кураш бўйича уч карра жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси Рустамжон Умаров, халқаро тоифадаги спорт усталари Музаффар Сойиббоев, Мансур Баҳромов, Файзулло Мунисжонов, белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионлари Абдурасул Ҳабибуллаев, Ботир Тоҳиров, Абдулазиз Ҳамиджонов, Жаҳонгир Абдуллаев каби бугунги кунда мамлакатимизда таниқли спортчилар шу даргоҳда илк маҳорат сабоқларини олган».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?