8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг етакчи мутахассиси Феруза Фузайлова хабар берди.
Тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Концертда Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ва марказ қошидаги рақс тўгараклари аъзолари ўз саҳнавий чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этди.
Шу куни ҳарбий хизматчилар ва уларнинг фарзандлари ўртасида шахмат, стол тенниси, расм чизиш, ўқ отиш, армрестлинг бўйича мусобақа ўтказилди.
Ғолиблар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Изоҳ (0)