Италиянинг MyEnergy Spa компанияси Бухоро вилоятидаги Қандим конларида 2 МВт қувватига эга фотоэлектр станциясини қуриб, тайёр ҳолатда топширади. Бу ҳақда компания расмий сайтига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Фотоэлектр станциялари ишлаб чиқувчи MyEnergy компанияси 8000 га яқин модулларни ишлаб чиқиш ва уларни ушбу кон ҳудудига ўрнатиш бўйича халқаро тендерда ютиб чиқди.
Қайд этилишича, компания айни пайтда Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватига эга станция қурилиши бўйича тендерда иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)