Афсонавий футболчи Пелега шу кунларда касалхонадан жавоб беришди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Пеле ўзини ёмон ҳис қилгани учун маълум вақт давомида касалхонада даволаниб чиқишга мажбур бўлди.
«Менга қараган барча шифокорларга раҳмат айтиб ўтмоқчиман.
Мен Хитой, Покистон ва Европанинг деярли барча давлатларидан хатлар олдим. Дунёда шунча одам сени қўллаб-қувватлаётганини ҳис қилиш жуда ҳам ёқимли. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, Бразилия терма жамоаси таркибида Олимпиадада ўйнашга тайёрман. Бу мусобақада уч нафар ёши катта футболчи иштирок этиши мумкин. Мен улардан бириман», — деди Пеле.
Изоҳ (0)