Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Жанубий ҳарбий округида бошланган артиллериячилар машғулотлари доирасида Жанубий Осетияда ҳарбий ҳаракатлар олиб борилганига нисбатан норозилик билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс-Запад» ахборотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бу ҳаракатлар Грузиянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид солишга уриниш ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузишдир», — деб ҳисобламоқда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги.
Грузия ташқи сиёсий идораси халқаро ҳамжамиятни «Россия Федерациясининг минтақада тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи навбатдаги бузғунчи қадамига тегишли тарзда жавоб қайтариш»га чақирди.
Маълумот учун, Шимолий Кавказ ва Жанубий Осетиядаги олти полигонда 5 декабрь куни бошланган дала машқларида 58-армиянинг 200 га яқин қурол ва ҳарбий техникаси, шунингдек, мингдан зиёд артиллериячи иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)