6 декабрь куни кечқурун Филиппиннинг шарқий ва марказий минтақаларига етиб келган «Хагупит» номли кучли тўфон туфайли миллионлаб аҳоли электр токисиз қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида телефон алоқаси узилган, уйлар томсиз қолган бўлса, кўчалар илдизидан узилган дарахтлар билан тўлган. Шамолнинг жуда шиддатли кучи соатига 195 километргача етди.
Аҳолини эвакуация қилиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида муваффақиятли амалга оширилгани табиий ҳодиса қурбонлари миқдорининг кўпайишини тўхтатиб қолди.
БМТ Филлиппиндаги эвакуацияни тинч вақтда амалга оширилган энг катта кўламли тадбирлардан бири бўлганини таъкидлади. Қайд этилишича, уйини тарк этган 700 мингдан зиёд киши черковлар, мактаблар ва спорт залларига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)