Orion янги авлод космик кемаси Тинч океанига муваффақиятли қўнди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» NASA Twitter’идаги хабарга таяниб.
Аввалроқ NASA Orion’ни Канаверал бурнидан муваффақиятли учирган эди. У аслида 4 декабрь куни парвоз қилиши керак эди, бироқ техник носозликлар ва кучли шамол туфайли уни учириш 5 декабрга қолдирилди.
Ушбу космик кема ёрдамида 2030 йилдан сўнг Марсга қўниш мумкин бўлиши тахмин этилмоқда.
Синов парвози давомида кема Ер атрофида 5,8 минг километр узоқликда икки марта айланиши, бунинг учун 4,5 соат вақт сарфлаши лозим эди.
Изоҳ (0)