ЮКОС собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Россияга қарши иқтисодий санкцияларни бемаъни деб атади, дея хабар бермоқда Interfax.
«Россияга қарши санкциялар киритилишини катта сиёсий хато деб ҳисоблайман, — деди Ходорковский 2 декабрь, сешанба куни Европарламентда. — Уларнинг қисқа муддатли ва даргумон самараси яқин орада сезилиши мумкин, бироқ у келжакда ортиғи билан қопланиб кетади».
Ходорковский европалик сиёсатчиларни санкциялар туфайли Россия ва Европа ўртасидаги маданий ва илмий алоқаларга путур етказмасликка чақирди.
У Россия ташқи сиёсатини, жумладан Москванинг Украинадаги тангликка нисбатан позициясини, шунингдек Қримни қўшиб олишини танқид остига олиш билан бирга, Европани Россияга нисбатан оқилона ва одилона сиёсат қўллашга даъват этди.
Изоҳ (0)