Парковка қоидаларини бузган автомобилнинг оригинал равишда «жазоланиши» акс этган видеолавҳа YouTube сайтида тўрт кун ичида бир миллиондан ортиқ марта томоша қилинди. Бу ҳақда «Российская газета» хабар берди.
Роликнинг илк кадрларида Россиядаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида иккита автомобилнинг жойини эгаллаб турган машинани кўриш мумкин. Муаллиф парковка қоидасини бузган ушбу машинани жазолашга қарор қилиб, уни икки бармоғи билан тутиб, йўлдан олиб ташлайди.
Видео 5 мингта «лайк» ва 500 дан ортиқ изоҳ йиғди. Орадан бир кун ўтиб, муаллиф ушбу видеомонтаж технологиясини фош қилувчи яна бир роликни юклади.
Изоҳ (0)