Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги «Остона Арена» спорт мажмуаси олдида йўловчи автобуси ёниб кетди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Ёнғин қисқа туташув оқибатида чиққани тахмин қилинмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жабрланганлар йўқ, йўловчилар ёнғин бошланмасидан автобусни тарк этишга улгурган. Спорт мажмуаси олдидаги тураргоҳдан барча автобуслар бошқа жойга кўчирилган.
Изоҳ (0)