Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг аммаси у билан телефонда эри Чан Сон Тхэк ўлими ҳақида баҳслашаётган вақтида инсультга учраган. Бу ҳақда КХДРдан қочиб кетган собиқ бош вазирга таяниб, CNN хабар берди.
Ким Гён Хида ҳисоб бўйича учинчи инсульт Шимолий Кореяда энг нуфузли амалдорлардан бири ҳисобланган турмуш ўртоғи қатлидан сўнг содир бўлган. Ким Чен Иннинг аммаси шифохонага етказилган, бироз вақт ўтиб, у вафот этган.
КХДРда Чан Сон Тхэк қатл этилганидан сўнг юзага келган вазиятни янада кескинлаштирмаслик мақсадида Ким Гён Хи ўлими ҳақида расман эълон қилинмаган. Аввалроқ Жанубий Корея ОАВлари унинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Чан Сон Тхэк мамлакат Давлат Мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. У давлатга хиёнат қилгани сабабли 12 декабрь куни ҳарбий суд хулосаларига асосан қатл этилган.
Изоҳ (0)