2014 йилда Буюк Британияда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммад, қиз болаларга София исми энг кўп қўйилгани маълум бўлди. Бу ҳақда BabyCentre тадқиқотига асосланиб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Топ-100 рўйхатига Умар, Али ва Иброҳим исмлари илк марта кирган. Марям исми бирданига 59 поғона юқорилаб, 35-ўриндан жой олган бўлса, рейтингга эндигина кирган Нур исми 29-ўринда жойлашган.
Ўғил болалар исмлари рўйхатида Муҳаммаддан кейин Оливер ва Жек, қиз болалар исмлари орасида Софиядан кейин Эмили ва Лили бормоқда. Топ-100 рўйхатида араб исмларининг кўпайиши аҳоли этник таркибининг ўзгараётганидан дарак бериши қайд этилган. Жорж, Гарри ва Уильям сингари «қироллик» исмларини қўйиш камайган ҳолда, Дэвид Бекхэм фарзандларининг исмлари кучли юзликдаги ўринларини сақлаб қолган.
Шунингдек, Муҳаммад исми Норвегияда ҳам Ян исмини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олгани хабар берилган.
Изоҳ (0)