Етти соат давомида қор уюми остида қолган АҚШлик ўсмирлар қутқариб олинди, дея хабар бермоқда CNN.
28 ноябрь куни АҚШда нишонланган Шукроналик куни арафасида Нью-Йорк штатидаги Ньюбург шаҳрида 15 сантиментрдан ошиқ ёғин тушди. Холаваччалар 11 ёшли Илия Мартинес ва 9 ёшли Жейсон Ривера уйлари ёнида қордан қалъа ясаётган вақтида қор тозаловчи машинадаги ишчи уларни кўрмасдан, устиларига қор уйиб қўяди.
Кейинроқ болалар гапириб беришича, улар жон-жаҳди билан бақириб-чақирган, бироқ қор тозаловчи уларни эшитмаган. Оила аъзолари кечки соат 10 ларда болаларнинг йўқолиб қолганини сезган.
Бу вақтда болалар қор уюми остида қийинчилик билан нафас олган ҳолда, ухлаб қолмаслик учун суҳбатлашиб ўтирган. Қутқарувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида болалар тирик қолишдан умидини узганини айтиб берди.
Изоҳ (0)