АҚШдаги Атланта шаҳрида юз берган отишма чоғида ит ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолди, дея хабар бермоқда Fox News. Ҳодиса савдо марказларидан бири ёнидаги машиналар тўхташ жойида содир бўлди.
Полиция маълумотларига кўра, икки ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келган пайтда улардан бири тўппонча олиб, иккинчисининг автомобилига қарата ўқ уза бошлаган. Бу пайтда машина ичида аёл, уч бола ва бир ит бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, Ной лақабли кучук болалардан бирига сакраб отилган ва ўқ еган, шу тариқа у болакайни қутқариб қолган. Овчарка ит олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган. Отишмада бошқа ҳеч ким зарар кўрмаган. Хабар берилишича, ўқ узган киши ҳибсга олинмаган.
Изоҳ (0)