Фавқулодда вазият юзага келса, Корея ярим оролига Американинг Япониядаги қўшинларини кўчириб ўтказиш ҳақидаги АҚШ қарори КХДРда кескин муҳокамага учради, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Ушбу хатти-ҳаракати билан Вашингтон ҳарбий аралашув орқали иккинчи Корея урушини бошлаш ва халқ республикасини бўғиб қўйиш ниятини тасдиқлади», — деб ёзди «Нодон синмун» газетаси.
Газета КХДР «Вашингтонда ишлаб чиқилган тажовузкорлик сценарийси амалга оширилган тақдирда Япониядаги Америка базаларини шафқатсиз равишда йўқ қилиши» ҳақида огоҳлантирди. Мақолада таъкидланишича, ярим оролдаги кескинликнинг кучайиши «Япония учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради».
Изоҳ (0)