27 ноябрь куни Номоддий маданий мерос муҳофазаси бўйича қўмита Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш учун номзодларни кўриб чиқди, деб ёзади ЮНЕСКО ташкилоти матбуот хизмати.
Ушбу рўйхатга 34 та янги элемент, шу жумладан Ўзбекистондаги аския санъати, Туркиядаги Эбру мармар қоғоз тайёрлаш санъати ҳамда «Ви» ва «Зям» Вьетнам халқ қўшиқлари киритилди.
Номоддий маданий мерос авлоддан-авлодга бериладиган маданий анъаналарни, жумладан халқ оғзаки ижоди, ижтимоий урф-одатлар, тантанали байрамлар, шунингдек табиат ва коинотга, анъанавий ҳунармандчиликка тегишли билимларни ўз ичига олади.
Рўйхатда, янги киритилганларни ҳисобга олганда 314 та элемент мавжуд. У турли жамиятларнинг анъана ва урф-одатларига эътиборни жалб қилишга чақиради.
Изоҳ (0)