Тошкент шаҳрида 2014 йил давомида 700 та янги скамейка ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбари Абдувоҳид Каримов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Шаҳар бўйлаб 2013 йил давомида жами 4200 та ахлатдон ўрнатилган. Бу миқдор етарли деб ҳисоблангани сабабли 2014 йилда ахлатдонлар ўрнатилмаган.
Бироқ пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари умумий мулкка ҳар доим ҳам яхши муносабатда бўлавермаслиги айтилган. Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ҳар йили скамейка ва ахлатдонларнинг 10−15 фоизи фойдаланувчилар томонидан синдирилиши, бузилиши ва бўялиши сабабли яроқсиз ҳолга келади.
Изоҳ (0)