АҚШнинг Огайо штати Кливленд шаҳридаги хусусий уйда тўрт киши, шу жумладан ҳомиладор аёл отиб ўлдирилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» маҳаллий полицияга таяниб.
Отишма натижасида икки эркак ва икки аёл ҳалок бўлган, 10 ёшли қиз жароҳат олган. Айни пайтда қиз шифохонага ётқизилган, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Хабар берилишича, полицияда гумонланувчилар йўқ, жиноят мақсадлари ҳам номаълум. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)