«Бўкиб ичиш»га ҳаракат қиладиган америкаликларнинг кўпчилиги аслида ичкиликбоз эмас. Бу ҳақда АҚШ ҳукумати маърузасида айтиб ўтилади, деб ёзади «РИА Новости».
АҚШда миллий сўров ташкил этилиб, унга мамлакатнинг 138 мингдан ортиқ вояга етган фуқаролари жалб қилинди. Сўров натижалари спиртли ичимликларни суиистеъмол қилувчиларнинг ҳар ўн нафаридан тўққиз нафари ичкиликбоз эмаслигини кўрсатди.
АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси бўйича марказида махсус дастурни олиб боривчи шифокор Роберт Брюернинг айтишича, кўпчилик кишилар алкоголни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ва алкоголга қарам бўлиб қолишни бир хил нарса деб ҳисоблайди. «Биз кўп ичадиган, бироқ алкоголга қарам бўлмаган одамлар учун махсус дастур ишлаб чиқишимиз керак», — деди у.
Спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ миқдорда истеъмол қилишга АҚШ соғлиқни сақлаш соҳасида асосий муаммо сифатида қаралади. У туфайли АҚШда йилига 88 мингта ўлим содир бўлади.
Изоҳ (0)