Украинага келган АҚШ вице-президенти Жо Байден 21 ноябрь куни Киевдаги Майдонга ташриф буюрди ва Украина қаҳрамонлари шарафига қўйилган эсдалик хочи олдига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Евромайдон номи билан аталган воқеаларнинг бир йиллигига келган Байден қурбонларнинг хотираларини шарафлаш учун Украина президенти Пётр Порошенко билан биргаликда ташриф буюрди. Сиёсатчиларнинг учрашуви илиқ руҳда ўтгани қайд этилган.
Шунингдек, бошақ украин сиёсатчилари ва Вазирлар кенгаши аъзолари ҳам улар билан бирга қурбонлар хиёбонига борган. Майдонда Порошенкога қаратилган ҳуштаклар ва қичқириқлар эшитилгани айтилган. Кейинроқ, Порошенко ва Байден музокараларга киришган.
Изоҳ (0)