Тошкентда бир неча йил давомида фоҳишалар хизматини тақдим этиб келган модель агентлиги фош этилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетасига асосланиб «12news.uz»хабар бермоқда.
Қайд этилишича, агентлик ходималари фақатгина «бақувват» мижозларга хизмат кўрсатган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходими «мижоз» сифатида муассаса раҳбарига мурожаат қилганда, у тўрт нафар қиз учун 1600 доллар сўраган.
Қўлга олинган раҳбарнинг сумкасидан 500дан ортиқ енгилтабиат қизларнинг расмлари, шунингдек буюртмачилар рўйхати топилган. Бундан ташқари, фоҳишалар орасида 13−14 ёшли қизлар, коллеж талабалари борлиги аниқланган. Агентлик модель ниқоби остида фоҳишаларни Жанубий Кореяга жўнатиш билан шуғуллангани ҳам маълум бўлган.