Тошкент циркида дам олиш кунлари МДҲ давлатларидан келган артистлар иштирокида «Шерлар орасида ёлғиз» номли янги дастур намойиш этилмоқда, деб ёзади «Правда Востока».
Дастурнинг бош қаҳрамони Монте-Карлодаги Цирк санъати халқаро фестивалининг «Кумуш масхарабоз» мукофоти соҳиби Владислав Гончаровдир. У томошабинлар қаршисида шерлар қафасида степ рақсини ижро этувчи қувноқ ва очиқкўнгил киши сифатида намоён бўлади.
Дастурга Амирбек Гажиев дирижёрлигидаги «Ўзбек давлат цирки» Республика бирлашмаси оркестри ижросидаги мусиқа жўр бўлади.
Турли халқаро танловлар ғолиблари иштирокидаги дастур декабрь охиригача давом этади.
Изоҳ (0)