Фрунзе номида Суми машинасозлик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси (Украина) Қашқадарё вилоятидаги Алан конини сиқув компрессор станцияси билан таъминлаш доирасида ҳаво билан совитиш мосламалари мажмуасини етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Буюртмада кўзда тутилган қурилмалар объектга 6/12/8 блок схемасида жойлаштириладиган 26 та секциядан иборат ҳаво билан совитиш мосламалари мажмуасидир.
Суми машинасозлари Алан конини янада ривожлантириш доирасида иккита компрессорлар блокини ҳам етказиб беришни бўйнига олган, улар 2014 йил декабригача келтирилади.
Изоҳ (0)