17 ноябрь, душанба куни Австралия ва Хитой Халқ Республикаси эркин савдо ҳақидаги битим бўйича ўн йил давомида олиб борилган икки томонлама музокаралар якуни сифатида биргаликдаги декларацияни имзолади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳужжатга кўра, Австралия тўрт йил давомида мамлакатга кириб келаётган Хитой маҳсулотларига бож солмайди. Хитой, ўз навбатида, Австралия импортининг 93 фоизи учун божни бекор қилади.
Бундан ташқари, Пекин ва Канберра бир-бирига инвестиция соҳасида мумкин қадар қулайлик бериш режимини тақдим этади.
Изоҳ (0)