Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзи учун Россияда ишлаб чиқарилган YotaPhone 2 смартфонини харид қилмоқчи. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.
Рамзан Қодиров ушбу қарорга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин томонидан Хитой раҳбари Си Цзиньпинга ушбу смартфон совға қилинганидан кейин келган.
«Мутахассислар смартфонларнинг келажаги борлигини айтмоқда. Бизнинг мобил телефонлар бозоримиз жаҳонда энг йирикларидан бири сифатида баҳоланган. Мен ўзимга YotaPhone 2 буюртма бердим. Аминманки, сиз ҳам шундай қиласиз», − деб ёзган Қодиров.
Изоҳ (0)