Буюк Британия полицияси қиролича Елизавета II’га суиқасд тайёрлаётган тўрт нафар экстремистни қўлга олди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, террорчилар Елизавета II’ни урушларда ва қуролли можароларда ҳалок бўлган Британия қироллик легиони аъзолари шарафига ўтказилган фестиваль доирасидаги тадбирда ўлдирмоқчи бўлган. Жиноятчилар қироличага Алберт-холлда пичоқ билан ҳужум қилмоқчи бўлган, лекин уларнинг ўқотар қуролга эга бўлгани ҳам тахмин қилинган.
Полиция 19 ёшдан 27 ёшгача бўлган тўрт нафар гумондорни бир неча рейд давомида Лондон ғарбида ва Бакингемшир графлигида қўлга олган. Ҳибсга олинганлар теракт уюштирмоқчи бўлгани ҳақида Скотленд-Ярд ҳисоботида маълум қилинган, бироқ уларнинг қироличага суиқасд уюштиришни режалаштиргани тўғрисида ҳеч нима дейилмаган.
Изоҳ (0)