Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республиканинг Қирғизистонга Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Newskaz.ru хабар берди.
Айни пайтда Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев давлат ташрифи билан Остонада бўлиб турибди.
Назарбоевнинг айтишича, улар икки томонлама масалаларни муҳокама қилган. «Мен Алмазбек Шаршеновични Қирғизистонни унинг Божхона иттифоқига қўшилишида кўмак кўрсатишимизга ишонтирдим. Қозоғистон зарур бўлган техник, конституцион ва бошқа ёрдамларни тақдим этишга тайёр», — деди у.
Қозоғистон президенти Қозоғистон-Қирғизистон тўғридан-тўғри инвестициялар фондини ишга тушириш бўйича ишлар амалга оширилаётганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)