Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский дунё пролетариат раҳнамосини Митишчи шаҳри (Москва вилояти Митишчи тумани маъмурий маркази)га дафн этишни таклиф қилди. Бу ҳақда у «Русновости» эфирида маълум қилди, деб ёзади Rbc.ru.
«Митишчида таниқли кишилар учун федерал қабристон бор», — деди у.
Таъкидлаш жоиз, Жириновский Ленин жасадини Қизил майдондан олиб ташлаш ҳақида аввал ҳам гапирган. 2010 йилда у уни Мақбарадан чиқариш, шунингдек раҳнамонинг барча ҳайкалларини ҳам олиб ташлаш таклифи билан чиққан эди.
Изоҳ (0)