Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг Шэньчжэнь шаҳар қўмитаси раиси собиқ ўринбосари будда ибодатхонасига 1 миллион юань (163,6 минг доллар) хайрия қилди ва бунинг эвазига озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Хуаньцю шибао» газетасига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
Гуанчжоу шаҳар апелляция суди амалдорни ноқонуний қўлга киритилган маблағларни шу тариқа қонунийлаштиришга уринганликда айбдор деб топди. «Жиноятчи»нинг ўзи эса у шунчаки ўғли учун «илоҳий кучлардан кўмак олмоқчи бўлгани»ни таъкидлади.
Собиқ амалдор ҳозирда порахўрлик ва ноқонуний қурол сақлаганлик учун қамоқ жазосини ўтамоқда.
Изоҳ (0)